11 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.

Соат 04:00 атрофида Феруза кўчаси Оқтепа лаваш биноси қаршисида 20 ёшли йигит Malibu автомашинасини бошқариб кетаётиб, 45 ёшли эркакни уриб юборган.

йтҳ, пиёда ўлими

ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.