Тошкент шаҳрида чорраҳалар ва кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар муносабати билан 21 май ва 22 майга ўтар кечалари (соат 22:00 дан 6:00 га қадар) кўчаларнинг икки қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, булар:
- Қорасарой кўчаси — Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли — Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Аввалроқ реконструкция ишлари сентябргача, асосан тунги вақтда олиб борилиши хабар қилинган эди.