Россия президенти Владимир Путин Тошкентга келгач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Владимир Путин Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Мажмуа бўйлаб қисқа экскурсия давомида Россия президентига ушбу меъморий ансамблнинг мазмуни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент ва Олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳаси ҳақида ҳам гапириб берди.
Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Душанба куни асосий музокаралар ва тадбирлар режалаштирилган.