27 май куни Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширилади, дея хабар қилди Uzbekistan Airways.
Маълум қилинишича, фақатгина 27 май куни HY095 Тошкент — Наманган йўналишидаги қўшимча авиақатновни қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 4:00 да;
- Наманганга етиб бориш соат 4:40 да.
Авиачипталарни компания расмий сайтида, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларида харид қилиш мумкин.