Самарқандда маҳаллий аҳолига дўстлари кўмагида АҚШга ишлашга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қўлга олинган И.С. АҚШга виза тайёрлаб беришни ҳам ваъда қилиб, хизматлари учун 50 минг доллар талаб қилган. У 45,6 минг долларни аванс сифатида олаётганда вақтда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.