3 июнь куни соат 10:00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида Бахтиёр Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва яна 36 кишига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди раиси Т.Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар қуйидагилар:

  1. Бахтиёр Қудратуллаев
  2. Шуҳрат Қудратуллаев (Бахти Ташкентскийнинг акаси)
  3. Ихтиёр Қудратуллаев (Бахти Ташкентскийнинг ўғли)
  4. Ш. Курбанов
  5. Б.Зафаров
  6. Ш.Раҳимов
  7. А.Ходжаев
  8. Д.Шарипов
  9. А.Мирзаханов
  10. Ш.Сулаймонқулов
  11. А.Норкулов
  12. С.Хатамов
  13. Н.Жуманиязова
  14. Р.Шакуров
  15. Т.Турмонов
  16. Ф.Вапаев
  17. М.Насирходжаев
  18. Д.Мўминхўжаев
  19. М.Усмонбоев
  20. М.Шодманов
  21. Б.Худаяров
  22. А.Машрафханов
  23. В.Курбанов
  24. А.Махамадиёров
  25. А.Джураев
  26. Б.Бакаев
  27. А.Алиев
  28. Ж.Солиев
  29. А.Турсунбоев
  30. Б.Нармирзаев
  31. Ф.Камалов
  32. М.Мирзоев
  33. Н.Багадиров
  34. А.Шелёв
  35. М.Курбанов
  36. О.Исламов
  37. М.Ибадуллаев.

Улар Жиноят кодексининг:

  • 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш);
  • 109 (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш);
  • 138 (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш);
  • 165 (Товламачилик);
  • 168 (Фирибгарлик);
  • 228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
  • 242 (Жиноий уюшма ташкил этиш);
  • 243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш);
  • 273 (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш);
  • 276 (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар);
  • 277-модда (Безорилик)ларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Маълумот учун, 36 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш ва 1 нафарига гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни пойтахтда қўлга олганди. У 15 суткага ҳибсга олинган, шундан сўнг пойтахт ИИББ жиноий иш қўзғатилганини маълум қилганди.

Ўша йилнинг декабрь ойида охирида Тошкент шаҳри ИИББ товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган яна 6 нафар шахснинг номлари ва суратларини эълон қилганди. Улар орасида «Бахти Ташкентский»нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ва бир аёл ҳам бўлган.

2024 йил февралида эса ҳуқуқ-тартибот идоралари товламачиликда гумон қилинаётган «Бахти Ташкентский»нинг акаси Шуҳрат Қудратуллаевни қўлга олган. У аввалроқ қидирувга берилганди.