2024 йил май ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 2,8 фоизни ташкил этди, дея хабар бермоқда президент ҳузуридаги Статистика агентлиги.

Бу 2017 йил декабридан бери рекорд ойлик кўрсаткичдир (4,1%). Йиллик инфляция (2023 йил майига келиб) 10,55 фоизни ташкил этди.

Май ойида озиқ-овқат нархлари ўртача 2% га камайди (сўнгги беш йил ичида минимал). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоизга қимматлашди, пулли хизматлар нархи бирданига 15,2 фоизга (май ойи учун камида беш йил давомидаги рекорд кўрсаткич), йиллик кўрсаткичда эса 27 фоизга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, тухум ўртача 15,6 фоизга (апрелда — 11,3 фоиз, йил давомида — 11 фоиз), сут — 2 фоизга, ун — 0,5 фоизга арзонлашди.

Гуруч эса 0,8 фоизга (йил давомида 9,5 фоизга), мол гўшти 0,7 фоизга (5,1 фоизга), қўй гўшти 0,8 фоизга (5,2 фоизга), кунгабоқар ёғи 0,8 фоизга (-11,1 фоизга), шакар — 1,1% (-0,9%)га қимматлашди.

Апрель ойида мева ва сабзавотлар орасида лавлаги 5,8 фоизга, олма 4,5 фоизга, сабзи 2,6 фоизга, картошка 2 фоизга қимматлашди.

Банан 5,5 фоизга, лимон 6,8 фоизга, пиёз 14,6 фоизга, помидор 34,3 фоизга, бодринг 59,4 фоизга, бақлажон 35 фоизга арзонлашди.

инфляция, статистика, статистика агентлиги, энергия тарифлари

Йиллик ҳисобда лимон нархи 43,7 фоизга, саримсоқ 35 фоизга, олма 27,3 фоизга ошган. Йил давомида пиёз 56,9 фоизга, картошка 7,2 фоизга, сабзи 28,8 фоизга, карам 43,9 фоизга арзонлашган.

Уй-жой ижараси ойига 1,2% ва йилига 9% гача кўтарилди.

Газ нархи ўртача 29 фоизга, электр энергияси 67 фоизга, суюлтирилган газ 42,9 фоиз, кўп қаватли уйларда хизмат тўловлари («квартплата»ларнинг минимал миқдори жорий этилиши) 17,3 фоизга ўсди. Шу билан бирга, ижара ҳақининг ошиши асосан унинг миқдори белгиланган минималдан паст бўлган бошқарув компанияларига таъсир кўрсатди, дея таъкидлади агентлик.

Дори воситалари нархлари ўсишда давом этди (ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилингандан кейин) ва май ойида 1,3 фоизга ўсди (йил бошидан буён 15,5 фоиз).

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бензин 0,8 фоизга (йиллик +27,9 фоиз), пропан 0,5 фоизга (йиллик +15,9 фоиз) арзонлашди.

Май ойида шаҳарлараро поездларга чипталар нархи республика бўйича ўртача 2,7 фоизга ошиши ҳисобига темирйўл транспорти хизматлари нархи ошди. Назорат қилинадиган халқаро йўналишларга ҳаво қатнови миллий валюта курсининг ўзгарувчанлиги туфайли ойига ўртача 1,8 фоизга, ички йўналиш эса 1,1 фоизга қимматлашди.

Таълим соҳасида май ойида Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари (республика бўйича ўртача 1,1 фоизга), Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги репетиторлар, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда тил ўрганиш ва шунга ўхшаш курслар нархлари ошгани қайд этилди.

Молия соҳасида нархларнинг тебранишлари фақат ой давомида инфляция 3,2 фоизни ташкил этган банк хизматлари ва пул ўтказмалари хизматлари (+0,4 фоиз) бўйича қайд этилди. Миллий валюта курсининг ўзгарувчанлиги ва бир қатор банкларнинг Humo пластик карточкалари муомаласи бўйича тариф сиёсатидаги ўзгаришлар асосий омиллар бўлди, дейилади хабарда.

Апрель ойининг охирида Марказий банк асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция прогнозини 8−9 фоиздан 9−11 фоизгача оширганди.