1−3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WT бўйича ҳарбийлар ўртасида 27-жаҳон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистонлик спортчилар 12 та медаль — 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа орқали йигитлар ҳам, қизлар ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Медалчилар
Олтин:
- -68 кг: Улуғбек Рашитов
- -80 кг: Жасур Жайсунов
- -87 кг: Шуҳрат Салаев
- +87 кг: Никита Рафалович
- -62 кг: Феруза Содиқова
- -73 кг: Гулсанам Алижонова
Кумуш:
- -57 кг: Мадина Мирабзалова
- + 73 кг: Светлана Осипова
Бронза:
- -46 кг: Самира Адашалиева
- -49 кг: Зуҳра Тожиматова
- -53 кг: Маржона Примова
- -67 кг: Озода Собиржонова
Мусобақада 20 дан ортиқ давлатдан 300 нафар спортчи иштирок этди.