Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 июнь куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Алишер Навоий ва Термиз кўчалари кесишган чорраҳада Matiz, Nexia-3 ва Cobalt машиналари тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Тўқнашувда Nexia-3 машинасида ёнғин кузатилган ва у бартараф этилган.
ИИБ суриштирув олиб борилаётгани, ЙТҲ сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.