Тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманидаги даладан эркак кишининг мурдаси топилгани айтилган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тасвирларда туманнинг Қорабдолота маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.П. акс этган. У маҳалладоши С.Р. томонидан тош билан етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.

Ҳолатга нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган. Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш; жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, агар судда ушбу айблов ўз исботини топса, айбдор 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.