Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Терма жамоа чемпионат доирасида 10 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медаль олди. Мусобақада Таиланд иккинчи, мезбон Қозоғистон эса учинчи ўринни эгаллади.
Медалчилар
Эркаклар:
- Бунёдбек Ҳайтмаҳаммадов (C1) олтин
- Ғолиббек Мирзаёров (C2) олтин
- Оғабек Ҳудерганов (C3) олтин
- Азимбек Абдуллаев (C5) олтин
- Азиз Атахўжаев (Т1) олтин
- Баходир Одинаев (Т2) олтин
- Тўлқин Равшанов (Т2) кумуш
- Саиджаббор Дадахонов (Т1) бронза
- Боймурод Явқочев (C5) бронза
- Аброрбек Ибрайимов (C4) бронза
- Азизхўжа Олимхўжаев (C2) бронза
- Муҳаммед али Жўлимбетов (C3) бронза
Аёллар:
- Азизахон Қосимова (C3) олтин,
- Камола Нуриллаева (C4) олтин
- Лазиза Усмонова (Т1) олтин
- Одина Ҳамдамова (Т2) олтин
- Фотима Соипова (Т1) кумуш
- Зарифа Мўминова (Т2) кумуш
- Фотимахон Ҳайдарова (Т2) бронза