Ўзбекистон биринчи марта Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Маъмурий кенгашига аъзо ўринбосари этиб сайланди, деб хабар қилди мамлакат ТИВ.

7 июнь куни Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси доирасида ХМТнинг Женевадаги штаб-квартирасида 2024−2027 йиллар учун кенгаш аъзолари ва уларнинг ўринбосарлари сайлови бўлиб ўтди. Керакли минимал овоз 105 та эди, мамлакат эса энг кўп овоз олди — 194 та.

ХМТга аъзо давлатлар болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, ХМТнинг бир қатор муҳим конвенцияларини ратификация қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, муаммоларни эътиборсиз қолдириш сиёсатидан уларни мулоқот орқали ҳал этиш тамойилига ўтилганини юқори баҳолади.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясига раҳбарлик қилаётган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева аъзоликни мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасидир, деб атади.

Ўзбекистоннинг ушбу Кенгаш аъзолигига сайланиши меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва ғояларини халқаро миқёсга олиб чиқиши мумкин бўлади, — деди у.

Шу билан бирга, у бунинг учун бандлик масалалари бўйича масъуллар, касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг муносиб меҳнат тамойилларини тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Бошқарув органи ХМТнинг ижро этувчи органи ҳисобланади. Халқаро меҳнат конференцияси сессиялари орасидаги даврда ташкилот ишига раҳбарлик қилади ва унинг қарорларини амалга ошириш тартибини белгилайди. Маъмурий кенгашнинг ҳар йили март, июнь ва ноябрь ойларида учта сессияси ўтказилади.

Маъмурий кенгаш уч йил муддатга сайланадиган 56 нафар аъзо ва ва уларнинг 66 нафар ўринбосарларидан ташки топади.