9 июнь куни соат 18:30 атрофида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, корхоналар орасида ташкил этилган автомобиль йўлидаги кўприкда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Howo юк машинаси эҳтиётсизлик оқибатида дарёга тушиб кетган.

Оқибатда машинада бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса пойга сабаб юз бергани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.