10 май куни соат 08:14 да Тожикистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.
Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 4,9. Чуқурлиги эса 120 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 395 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Шўрчи туманида 2 балл, 28 км.
- Узун туманида 2 балл, 39 км.
- Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
- Олтинсой туманида 2 балл, 54 км.
- Денов туманида 2 балл, 63 км.
- Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км.
- Бандихон туманида 2 балл, 69 км.
- Қизириқ туманида 2 балл, 81 км.
- Термиз туманида 2 балл, 83 км.
- Бойсун туманида 2 балл, 90 км.
- Ангор туманида 2 балл, 91 км.
- Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км.