Сиёсат
Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, давлатлараро ва миллий адоватни қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи чиқиш ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.
Иқтисодиёт
Май ойида сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил этди
Май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси апрелга нисбатан бироз тезлашиб, 14 фоизни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди (17,4 фоиз). Ой давомида аҳоли энг кўп дорилар, бензин ва ёнилғи, шунингдек, қурилиш моллари нархи кўтарилганини сезди.
Май ойида Ўзбекистон уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
Май ойида Ўзбекистонда 21,6 мингта уй-жой сотилди, бу апрель ойига нисбатан 9 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Икки ойлик ўсишга қарамай, фаоллик даражаси ҳали ҳам бир йил олдинги даражадан паст бўлиб қолмоқда.
Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди — АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай
АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентда қатор вазирлар билан учрашувлар ўтказди. Элчи АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.
Жамият
Абитуриент ва талабаларни янги ўқув йилида қандай ўзгаришлар кутмоқда? Вазирлик вакили билан суҳбат
ОТМлар учун давлат буюртмаси нима дегани? Унда хусусий ОТМлар ҳам қатнашадими? «Аввал тест, сўнг танлов» тизими қандай ишлайди? Ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти кимларга берилади? «Газета.uz» тизимдаги ўзгаришлар бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакили билан суҳбатлашди.
Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Мусулмонлар идораси 16 июнь, якшанба куни Қурбон ҳайити намозининг ҳудудлардаги ўқилиш вақтларини эълон қилди. Шу куни Тошкент метрополитени 03:00 да иш бошлайди ва маълум муддат бепул бўлади.
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар Тошкент ва 6 та вилоят ўртасида амалга оширилади.
Самарқандда фуқароларга куч ишлатган ИИБ ходими ишдан олинди
Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими келишмовчилик сабабли бир эркак ва ҳомиладор аёлга куч ишлатди. У фуқароларга «биринчи буйруқ бажарилиши, кейин муҳокама қилиниши»ни айтганини эшитиш мумкин. Вилоят ИИБ профилактика инспектори ишдан бўшатилганини билдирди.
Тошкентда 3 ёшли бола «Зил» уриб кетиши оқибатида вафот этди
Учтепа туманида «Зил» йўлдан ўтаётган 3 ёшли болани уриб кетди. Воқеа оқибатида бола вафот этди.
Тошкентда терговчи ва 2 нафар суриштирувчи 7 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, фуқародан 7 минг доллар пора олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ прокурор, адвокат ҳамда бошқаларни пора олганликда гумонлаб қўлга олинганини маълум қилди.
Фарғона водийсида 12−13 июнь кунлари сел-сув тошқини юзага келиши мумкин
Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида 12−13 июнь кунлари сел-сув тошқини кузатилиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
1 июлдан айрим поездлар чипталари нархи 25 фоизга ошади
1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга ошади. Бундан аввал нархлар 20 январдан 20 фоизга кўтарилганди.
Япония Бухородаги тиббиёт ташкилотларига 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди
Япония ҳукумати Бухоронинг Ромитан ва Пешку туман тиббиёт бирлашмаларига умумий қиймати тахминан 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди. Шифохоналарга рентген диагностика ускунаси ва операция учун мўлжалланган ускуналар етказиб берилди.
Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди
Qanot Sharq авиакомпанияси Қарши ва Намангандан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Намангандан парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари, Қаршидан эса пайшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобус ва метро 3:00 дан иш бошлайди
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.
Ҳайит куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:00 гача чекланади — манзиллар
16 июнда Тошкент шаҳридаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади (рўйхат).
Тошкент вилоятида Sky Camp Bo‘stonliq тоғ фестивали бўлиб ўтади
29 ва 30 июнь кунлари Бўстонлиқ туманида Sky Camp Bo‘stonliq тоғ фестивали бўлиб ўтади. Бу велопойга, трейл югуриш, скайраннинг, йога ва медитацияни ўз ичига олади. Ўзбекистонда биринчи марта трейл югуриш трассасига югурувчиларга шахсий ҳисоб учун очколар олиш имконини берувчи гувоҳнома берилди.
Google Марказий Осиё ва Кавказ дастурчилари учун барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш дастурини ишга туширади
Google Build with AI for Sustainable Growth дастури доирасида бир қатор ҳакатон ва семинарлар ўтказиб, дастурчиларни барқарор ривожланиш муаммоларини, жумладан, экология, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда ҳаво сифатини яхшилашда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишга таклиф қилади.
Жаҳон
АҚШ Россияга қарши иккиламчи санкцияларни кенгайтиради — FT
АҚШ жорий ҳафтада Россияга қарши иккиламчи санкцияларни сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда Россия мудофаа компаниялари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган РФ ташкилотлари билан операцияларни амалга оширувчи ҳар қандай хорижий банк иши кўриб чиқилади.
БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади
БМТ мустақил комиссияси ХАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!