Қурбон ҳайити куни — 16 июнда Тошкент шаҳридаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, шаҳар автобус йўналишлари ва метрополитен соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Маълумот учун, пойтахтда Ҳайит намози 05:10 да ўқилади. Бошқа ҳудудларники ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнда Тошкент шаҳридаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади (рўйхат).