Ўзбекистон «атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича» Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг 10 июнь куни Вена шаҳрида МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси билан учрашуви якунлари бўйича хабарида айтилади.

Мулоқотда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Рафаэль Гросси учрашувдан сўнг шундай деди: «МАГАТЭ Ўзбекистонни мамлакатда атом энергетикасини, хусусан, кичик модулли реакторларни жорий этиш режаларида бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр».

  • Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли АЭС (330 МВт, ҳар бири 55 МВт бўлган олтита реактор) қурилиши Россия президенти Владимир Путиннинг май ойи охирида Тошкентга ташрифи чоғида маълум қилинган эди. Биринчи реакторни ишга тушириш беш йил ичида, кейингилари — ҳар олти ойда режалаштирилган.
  • Станцияни Тузкон кўли яқинидаги аввал тасдиқланган майдонда қуриш режалаштирилган, у ерда дастлаб йирик АЭС (ҳар бири 1200 МВт қувватга эга иккита энергоблок) жойлашуви кўриб чиқилган.
  • 2021 йил ёзи ва 2023 йил бошида МАГАТE экспертлари АЭС қурилиши учун жойни баҳолаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрганди.