Ўзбекистон мусулмонлари идораси 16 июнь, якшанба куни Қурбон ҳайити намозининг ҳудудлардаги ўқилиш вақтларини эълон қилди.

Қурбон ҳайити намози вақтлари:

  1. Андижон вилояти 05:00
  2. Наманган вилояти 05:00
  3. Фарғона вилояти 05:00
  4. Тошкент шаҳри 05:10
  5. Тошкент вилояти 05:15
  6. Сирдарё вилояти 05:15
  7. Жиззах вилояти 05:15
  8. Самарқанд вилояти 05:20
  9. Сурхондарё вилояти 05:20
  10. Қашқадарё вилояти 05:25
  11. Навоий вилояти 05:25
  12. Бухоро вилояти 05:30
  13. Хоразм вилояти 05:45
  14. Қорақалпоғистон Республикаси 05:50

намоз вақтлари, қурбон ҳайити, қурбон ҳайити намози

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15−20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди, дейилади хабарда.

Қурбон ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни тонги соат 03:00 дан иш бошлайди. Бундан ташқари, байрам кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Президент қарорига кўра, Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 17 июнь кўчирилган дам олиш куни, 18 июнь эса барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.