Ўзбекистонда май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси апрель ойига нисбатан бироз тезлашиб, 14 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати эълон қилган инфографикада маълумот берилган.

Сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (17,4 фоиз), энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон Республикасида (10,2 фоиз) кузатилди.

Инфографика: Марказий банкИнфографика: Марказий банк

Май ойида аҳоли энг кўп дорилар, бензин ва ёнилғи, қурилиш моллари нархида юқори ўсиш кузатилганини қайд этган.

сезилган инфляция

Даромадлари 5 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори даражада шаклланди.

сезилган инфляция

Ҳудудлар кесимида сезилган инфляция бўйича энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Андижон вилоятларида қайд этилди. Тошкентдаги респондентларнинг 36 фоизи 21 фоиз ва ундан юқори инфляцияни сезганини қайд этган. Самарқандда 56 фоиз, Андижонда эса 53 фоиз респондент 9−20 фоизлик инфляция даражасини сезган.

сезилган инфляция

Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистонда йиллик расмий инфляция даражаси 10,55 фоизни ташкил этди.