16 июнь, якшанба соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ — кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиши чекланади. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар бермоқда.
Бундан Қурбон ҳайити намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган, дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, шу куни Тошкент метрополитени 03:00 дан иш бошлайди ва соат 10:00 гача аҳолига бепул хизмат кўрсатади.