11 июндан бошлаб миллий маркетплейс 15 гуруҳдаги товарлар учун комиссия ставкаларини туширмоқда. Энди Uzum Market`да савдо қилиш янада манфаатли бўлади.

Қуйидаги товарлар сотувчилари учун комиссиялар 2,5 карра, яъни 25 фоиздан 10 фоизгача пасайди:

  • футболка, кўйлак, тугмасиз яктакча;
  • ползунка ва иштонча;
  • янги туғилган чақалоқлар учун кийим;
  • кўйлак ва юбка;
  • ички кийим;
  • жемпер ва толстовка;
  • устки кийим;
  • боди ва комбинезон;
  • костюм ва комплектлар;
  • пайпоқ, бошмоқча;
  • янги туғилган чақалоқлар учун қалпоқча, чепчик ва қўлқопча.

Шунингдек, Uzum Market қуйидаги товарлар сотувига белгиланган комиссиялар миқдорини ҳам туширди:

  • сувни фильтрлаш товарлари — 30 фоиздан 20 фоизгача;
  • аравача ва замбилғалтак — 20 фоиздан 15 фоизгача;
  • культиваторлар — 20 фоиздан 10 фоизгача;
  • кучланиш стабилизаторлари — 10 фоиздан 7 фоизгача.

«Болалар учун маҳсулотлар, уй-рўзғор ва боғ учун моллар, электроника — булар Uzum Market`да жуда юқори талабга эга товарлар ҳисобланади. Шундай қилиб, ёзнинг биринчи икки ҳафтасида боғ ишларига зарур товарларга ва кондиционерларга талаб ошмоқда, кучланиш стабилизаторлари эса шаҳар атрофида яшовчи омма ва кичик аҳоли манзилларида янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Болалар кийим-кечаклари эса ҳар қандай онлайн платформанинг энг кўп сотиладиган маҳсулотларидандир. Айни пайтда ушбу туркумлардаги маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи сотувчилар янги мижозларни фаол жалб этиши мумкин, биз эса платформа сифатида бутун мамлакат бўйлаб 86 та аҳоли пунктида яшовчи кишиларга янада манфаатли нархларда зарур товарларни танлаш имкониятини яратиб берамиз», — деди Uzum Market`нинг сотувчиларни жалб этиш ва ривожлантириш департаменти директори Артём Герасимов.

1 майдан бошлаб Uzum Market товарлар туркуми бўйича комиссияларни ҳисоб-китоб қилишнинг янги механизмини ишга туширди, бу эса маркетплейсга шартларнинг шаффофлигини таъминлаш учун комиссия ставкаларини янада қулай тартибга солиш, сотувчиларга эса товарлар маржасини янада самарали ҳисоблаш имконини беради.

Бугун Uzum Market миллий маркетплейсида бутун мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ тадбиркор ва компаниялар ўз маҳсулотларини сотмоқда. Шу йил охиригача маркетплейс буюртмаларни топшириш пунктлари тармоғини уч карра кўпайтириб, барча шаҳарлар ва 10 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи шаҳарчаларни қамраб олмоқчи. Бундан ташқари, ассортиментни 2 млн товар бирлигигача кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.