Тошкент шаҳри Учтепа туманида «Зил» юк машинаси 3 ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Учтепа тумани Кўкча дарвоза кўчасида соат 17:00 атрофида содир бўлган (хабарда воқеа санасига аниқлик киритилмаган). 2021 йилда туғилган бола хусусий боғчадан чиқиб, йўлдан ўтаётганда уни «Зил» русумли юк машинаси уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

«Тахминан 17:00 лар атрофида [бола] боғчадан чиқиб келиб, уйга кетаётган бўлган. Бола йўлнинг нариги тарафидаги акасини кўргач, машина йўлига югуриб чиққан. «Зил»нинг ҳайдовчиси ҳам кўрмаган», — деди гувоҳлардан бири.

Ҳолат юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари бошланган.