13 июнь куни соат 06:30 атрофида Самарқанд вилояти Булунғур туманида Damas ва Cobalt автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, ҳайдовчи Damas автомобилини Тошкент-Самарқанд йўналишида бошқариб кетаёт бўлган. М-39 автомобиль йўлининг 1046-километрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобилининг олд томонига бориб урилган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага олиб борилаётганда вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.