6−12 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 1 та олтин ва 4 та кумуш медалига сазовор бўлди.
Мусобақа совриндорлари
Аёллар элита тоифасида яккалик пойгасида:
- Ольга Забелинская (олтин);
- Янина Кускова (кумуш).
Элита тоифасида микс-эфтафета баҳсларида кумуш медаль: Муроджон Холмуродов, Даниил Евдокимов, Бегзод Рахимбоев, Ольга Забелинская, Янина Кускова, Маргарита Мисюрина.
Ёшлар ўртасида микс-эфтафета баҳсларида кумуш медаль: Алимардон Жамолиддинов, Мухриддин Сафаров, Бегзод Баходиров, Самира Исмоилова, Виктория Ползунова, Мадина Давронова.
Қизлар ўртасида яккалик дастурида: Самира Исмоилова (кумуш).
Эслатиб ўтамиз, Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаганди. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олган.