Сиёсат

дайжест

Жанубий Корея Ўзбекистон билан инновацион Ипак йўли қуришга умид қилмоқда — президент Юн Сок Ёль

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.


дайжест

«Одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш керак» — Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт

Буюк Британия элчиси «Газета.uz» билан суҳбатда минтақадаги ҳамкорлик, статистик маълумотларнинг сиёсий қарорлар учун аҳамияти ҳамда одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш кераклиги ҳақида гапирди. Элчи ўзбек тилини билиши мамлакатни яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.


дайжест

Тошкентга келган Корея президенти ва унинг рафиқасини Абдулла Арипов кутиб олди

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан бирга Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди (фото).


дайжест

Тошкент шаҳри ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Санжар Таджиев ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


Иқтисодиёт

дайжест

Жаҳон банки Ўзбекистонга 7,5 млн доллар грант ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга энерготарифлар ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди. Грант халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун берилган.


дайжест

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ставкани ўзгартирмаслик бўйича қарор энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсирини жиловлаш мақсади билан изоҳланган.


дайжест

Тошкент аэропортида янги фудкорт майдони кимошди савдосига қўйилди

Тошкент халқаро аэропортининг учиш терминалидаги июль ойи охиригача фойдаланишга топшириладиган янги қисмидаги жойлар кимошди савдосига қўйилди. Лойиҳага кўра, у ерда турли тоифадаги учта умумий овқатланиш шохобчаси — Европа таомлари ресторани, миллий таомлар ресторани ва фаст фуд жойлашади.


дайжест

Хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёри 4 фоиз бандга пасайтирилди

Марказий банк хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёрини 4 фоиз бандга пасайтирди ва 14 фоиз даражасида белгилади. Қарор банкларнинг ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтиришга шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.


Жамият

дайжест

Тошкент дунёдаги энг кўп мозаикага эга шаҳар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

Ўзбекистон Тошкент дунёдаги энг кўп мозаик панноларга эга шаҳар сифатида тан олиниши учун Гиннеснинг рекордлар китоби комиссиясига ариза топширмоқчи. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 440 дан ортиқ мозаика бўлиши мумкин.


дайжест

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Чилонзор туманида Malibu 2, Lacetti ва Lada тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.


дайжест

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.


дайжест

Учта ҳудудда фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди. Бир ҳолатда Тошкентда ака-ука 2 нафар фуқарони 12 минг доллар эвазига Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган.


дайжест

Ўзбекистонда бир ойда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган камида 12 киши жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда бир ойда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган камида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.


дайжест

«Саидазиз медгородок» суди: Адвокатлар судланувчиларни «Тоштурма»га ўтказиш бўйича илтимоснома киритди

«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан бошланган очиқ судда адвокатлар судланувчиларни пойтахт ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан Зангиотадаги «Тоштурма»га ўтказиш бўйича илтимоснома киритди. Судья сўров ўрганиб чиқилишини билдирди.


дайжест

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Саудия Арабистони Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистонга 25 тонна хурмо юборди. Хурмо ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.


дайжест

Сергелидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб кетган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


дайжест

Самарқандда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Булунғур туманида Damas қарама-қарши томондан келаётган Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.


Маданият

дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил майида: Тракторчи Зиёда, ҳайдовчи Ислом Каримов, жиддий Аваз Охун

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Май ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.


Спорт

дайжест

Қозоғистонда ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велошоссечилар 5 та медаль олди

Олмаота шаҳрида ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга бўлди.


дайжест

Ўзбекистонлик спортчилар самолётни силжитиш тезлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатди (+фото, видео)

Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерациясининг 7SABER бренди остида иштирок этган олти нафар спортчидан иборат жамоаси Silk Avia`нинг 13,5 тонна оғирликдаги самолётини 100 метрга 46,7 сонияда тортиб бориб, Гиннес рекордини ўрнатди. Фото, видео.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!