13 июнь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида (машина бозори яқинида) ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, соат 11:33 да туманнинг 6а-дахасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобиль ёниб зарарланган.
«Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади», — дейилади хабарда.
Икки кун аввал мазкур тумандаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлганди. Оқибатда автосервиснинг ички қисми ва 3 та автомобиль ёниб зарарланган. ФВБ жароҳатланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини қайд этган.