Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қўшимча маҳаллий поезд қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
  • 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Шунингдек, 14 июндан 20 июнга қадар қуйидаги йўналишларда 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади:

  • Тошкент — Хива — Тошкент;
  • Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;
  • Тошкент — Шовот — Тошкент;
  • Тошкент — Термиз — Тошкент;

Аввалроқ Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинганди. Парвозлар Тошкент ва 6 та вилоят ўртасида амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 17 июнь кўчирилган дам олиш куни, 18 июнь эса барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.