13 июнь куни соат 01:00 атрофида Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Туманнинг Бунёдкор кўчасида Malibu 2 автомашинаси Lacetti ҳамда Lada билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Malibu ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.