14 июнь куни кечки вақтда Тошкентда иккита «гармошка»ли King Long автобуси тўқнашиб кетди, оқибатда, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи, кондуктор ва икки йўловчи жабрланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабарига кўра, Янги Сергели кўчасида 131-йўналишдаги автобус ҳайдовчиси чорраҳада пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаганида, орқадан оралиқ масофани сақламай ҳаракатланиб келаётган 58-йўналиш автобуси унга урилган.

Компанияда хизмат текшируви ўтказилиб, воқеа юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.