Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 10 июнь куни эркак қайнотаси ва қайнонасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақдаги маълумотни «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати тақдим этди.
Соат 12:00 атрофида Ж.М. исмли фуқаро (1988 й. т.) Накурт маҳалласида яшовчи қайнотаси Р.Ж.нинг (1962 й. т.) яшаш уйига келган. У турмуш ўртоғи З.А. билан оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашиш давомида дастлаб қайнонаси Н.Ж.га (1964 й. т.), сўнг қайнотаси Р.Ж.га ошхона пичоғи билан кўплаб жароҳатлар етказган.
Оқибатда жабрланувчилар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари (Икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.