Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон ва Корея 7 та йўналишда стратегик ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон ва Жанубий Корея келгуси 3 йилда ўта муҳим минераллар, яримўтказгичлар, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, шаҳарсозлик, хавфсиз энергетика — жами 7 та йўналишда ҳамкорлик қилмоқчи. 2025 йилни «Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб номлаш ҳам таклиф этилди.


дайжест

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди

2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келган Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги элчи ҳам эди.


дайжест

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


дайжест

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари алоҳида стратегик шерикликни кенгайтириш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Шунингдек, 17 та ҳужжат имзоланди: Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқалар.


дайжест

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришди.


дайжест

«Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммит Сеулда 2025 йил ўтказилади

Ўзбекистон президенти 2025 йил Сеулда «Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллади. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.


дайжест

Учқўрғон тумани ҳокими ўзгарди

Февраль ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган Муҳаммад Ҳайдаров «йўл қўйилган хато ва камчиликлар» сабаб лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Дилшод Мирханов эгаллади.


Иқтисодиёт

дайжест

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Hyundai Rotem электропоездлар хариди бўйича шартнома имзолайди

Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Тошкент — Урганч — Хива» янги йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи Hyundai Rotem электропоездларини етказиб бериш тўғрисида келишув имзоланади. Жами олтита поезд сотиб олиш режалаштирилмоқда.


дайжест

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бўйича консультант танлови эълон қилинди

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo тўлов тизими) устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича профессионал консальтинг компаниясини танлаш юзасидан танлов эълон қилинди.


дайжест

Ўзбекистон Кореянинг инфратузилма ва шаҳарсозлик соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганишдан манфаатдор — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон-Корея бизнес форумида Шавкат Мирзиёев «юқори технологик ва инновацион ҳамкорликнинг янги даври» бошланаётганини айтди. Инфратузилма ва шаҳарсозлик, транспорт, машина бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш, хомашёни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.


Жамият

дайжест

«Бизга қамалганининг фойдаси йўқ». Судда «Док-1 Макс» жабрланувчилари Мунира Кариеванинг товон пули тўлашига рози эканини айтмоқда

«Док-1 Макс» ишига оид апелляция судида Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева ўғлини уй қамоғига ўтказиш эвазига 75,6 млрд сўмлик товон пулини тўлашни бошлашни сўради. Жабрланувчиларнинг оталари молиявий аҳволи сабабли буни қабул қилмоқчи. Ажрим ҳали чиқмади. Батафсил — «Газета.uz» репортажида.


дайжест

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшида вафот этди. У 1993 йилдан буён Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келаётганди.


дайжест

Байрам кунлари ҳаво 39 даражагача исийди

Шанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, 32−35 даража иссиқ атрофидаги қулай ҳарорат кузатилади. 16−18 июнь — Қурбон ҳайити байрами кунларида эса ҳарорат кўтарилиб, 36−39 даражагача, айрим жойларда +41 даражагача бўлади. Кечки вақтларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.


дайжест

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари пора олишда гумонланмоқда

Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан iPhone 15 Pro Max телефонини олаётганда қўлга олингани айтилмоқда. Мансабдор сўралган телефонни олиб келмаса, фуқаронинг шахсий сирини фош қилиб, уни жавобгар қилмоқчи бўлган.


дайжест

Тамарахоним уй-музейидаги раққосанинг либослари реставрация қилинди (фото)

Тошкент шаҳридаги Тамарахоним уй-музейида таниқли раққосанинг саҳна либосларини реставрация ва консервация қилиш ишлари олиб борилди. Ишлар музейни капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш дастури доирасида амалга оширилди. Фото.


дайжест

Қурбон ҳайити кунлари Сўқоқ, Қизилтоғ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

16−17−18 июнь кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ туманининг Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиль ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.


дайжест

2024−2025 ўқув йилида олий таълим билан қамров даражаси 43 фоиздан ошади — олий таълим вазири

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов келгуси ўқув йилида бакалавриатга умумий қабул квоталари 200 мингдан ортиқ бўлишини маълум қилди. Бу эса олий таълим билан қамров даражаси 43 фоиздан ошишини таъминлайди, деди у.


дайжест

IndiGo 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасида парвозларни ҳар куни амалга оширади

Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширади.


дайжест

Тошкентда иккита «гармошка» автобус тўқнашди, 4 киши жабрланди

Тошкентда 131 ва 58-йўналишдаги иккита «гармошка» автобус тўқнашуви оқибатида тўрт киши жабрланди. ЙТҲ сабаби — оралиқ масофани сақламаслик.


дайжест

Жиззахда Nexia билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (15−18 июнь)

Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Comic Con Tashkent фестивали, спектакллар, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


Спорт

дайжест

Евро-2024: Суперкомпьютер гуруҳ фаворитларини аниқлаб берди

Евро-2024 бошланишига оз қолди. Турнирда қайси жамоа фаворит эканини кўпчилик муҳокама қилмоқда. «Тактика» жамоаси Opta таҳлилларига асосланиб, Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи натижалари бўйича тахминларни кўриб чиқди.


Жаҳон

дайжест

АҚШ ва Украина 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади

АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский G7 саммити доирасида икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. У 10 йилга мўлжалланган ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишида «кўприк» сифатида кўрилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!