14 июнда Hilton Tashkent City меҳмонхонасида «Ипотека-банк», Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда халқаро ишбилармон «Тадбиркор аёл» ассоциацияси ҳамкорлигида «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган аёлларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, лойиҳа бизнес режасини тайёрлаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, фаолиятида савдо унумдорлигини ошириш, замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ва рақамлаштириш каби мавзуларда тажрибали аёл тадбиркорлар томонидан маслаҳатлар берилди. Шунингдек, қатнашчиларда ўз соҳасида кузатилаётган камчиликларни тўғри бартараф этиш йўллари юзасидан замонавий аёл тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкони ҳам бўлди.

Тадбир давомида «Ипотека-банк» томонидан аёл тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотлар берилиб, фикр алмашилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.