Янги Alfraganus савдо-кўнгилочар мажмуасида KFC`нинг Ўзбекистондаги 24-ресторани очилишини бўлиб ўтди. Бу мазали ва сифатли егулик ихлосмандлари учун ёқимли ҳодиса, ахир эндиликда KFC таомларидан баҳраманд бўлиш янада қулай ва яқинроқ бўлди.

Alfraganus СКМда KFC ресторани ҳар куни эрталаб 10:00 дан кечки 22:00 га қадар дам олиш кунларисиз ишлайди. Шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали етказиб бериш хизмати мавжуд. Бу энди Тошкентнинг Миробод туманида буюртмаларни тезроқ ва қулайроқ олиб, KFC таъмидан бевосита уйда ёки офисда баҳраманд бўлиш мумкинлигини англатади.

kfc, реклама

Янги KFC ресторанида оммабоп My Bucket акцияси амал қилади — ҳар бир меҳмон бор-йўғи 25 минг сўм эвазига ўз танловига кўра баскет йиға олади. Бу KFC`дан турли таомларни ҳамёнбоп нархларда татиб кўриш ва уни дўстлар ҳамда яқинлар билан баҳам кўриш учун ажойиб имконият.

Шунингдек, KFC ёзнинг жазирама кунларида ҳар бир инсонга мазали салқинликни тақдим этиш учун ёзги менюда кўплаб янгиликлар ва мазали таъмларни тайёрлади:

  • «Қулупнай» ва «Манго-маракуйя» лимонадлари чанқоқни қондириб, тетиклик бахш этувчи таъмни ҳадя қилади.
  • «Рожок» музқаймоғи ширинликсеварлар учун айни муддао бўлиб, атиги 6000 сўм эвазига талайгина музқаймоқ тақдим этилади.
  • милкшейклар ва турли десертлар эса сизга ёқимли таъмдан роҳат бахш этади.

kfc, реклама

Alfraganus СКМдаги KFC ресторани сизга сифат, таъм ва қулайликни уйғунлаштирувчи бетакрор тажрибани таклиф этишга тайёр. KFC нафақат севимли классика, балки кўнглингизга йўл топувчи турли хил янгиликларни таклиф қилган ҳолда, ҳар бир ташрифингизни ўзига хос ва унутилмас қилишга интилади. KFC ресторанлари Halol сертификатига эга, бу барча масаллиқлар ва жараёнлар ҳам халқаро стандартларга, ҳам белгиланган Halol стандартларига тўлиқ мувофиқлигини англатади.

Alfraganus СКМдаги янги KFC ресторанига ташриф буюриб, мазали таомлар ва ажойиб муҳитдан баҳраманд бўлиш имкониятини қўлдан бой бермаган маъқул.

Реклама ҳуқулари асосида.