31 май куни M Cosmetic тармоғи ўзининг 100-дўкони очилишини эълон қилди. Ўзбекистон бозорида икки йил давомида компания ажойиб кўрсаткичларга эришди. Ижтимоий-демографик тадқиқотлар туфайли тармоқнинг янги дўконлари мунтазам равишда мамлакат харитасида пайдо бўлмоқда. Бугун уларни Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона водийси, Сирдарё ва бошқа вилоятларда учратиш мумкин.

Дўконларда аёллар ва эркаклар косметикаси, болалар ва уй-рўзғор буюмлари, дорихона, экомаҳсулотлар ва газаклар каби 8000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар таклиф этилмоқда ва бу рақам кундан-кунга ошиб бормоқда. Бундан ташқари, компания барча харидлар учун 2% кафолатланган кешбекни таъминлайдиган содиқлик дастурини фаол равишда ишлаб чиқмоқда, шунингдек, таргетли акцияларда почта жўнатмаларини олиш имконини беради.

m-cosmetic, реклама

M Cosmetic`нинг брендлари

M Cosmetic Ўзбекистонда ўз савдо белгиларини (хусусий брендларини) ишлаб чиқмоқда. Хусусан, 2023 йил декабрь ойининг охиридан бошлаб Sportour бренди остидаги пайпоқ маҳсулотларини кўплаб M Cosmetic дўконлари пештахталарида топиш мумкин. Sportour — тармоқдан ташқарида намойиш этилмайдиган биринчи M Cosmetic бренди бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Бренд турли шакл ва рангдаги 50 турдаги пахта пайпоқларини таклиф этади.

M Cosmetic — одамлар ҳақида

Ўзининг жадал ривожланиши туфайли компания 600 га яқин иш ўрни яратди, бу M Cosmetic компаниясининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги аҳамиятидан далолат беради. Тармоқ ўз ходимларини касбий ва шахслараро ўсиш бўйича тренинглар ва курслар шаклида изчил ўқитишга алоҳида эътибор қаратади.

m-cosmetic, реклама

Компания ходимларининг кўплаб ташаббусларини ўз ичига олган «Меҳрибон маҳалла» ижтимоий лойиҳасини фаол ривожлантирмоқда. Ушбу лойиҳа ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, атроф-муҳитни ва ҳайвонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бренд муҳтожларга ёрдам бериш унинг миссияси ва корпоратив маданиятининг муҳим қисми, деб ҳисоблайди.

OXYмёд билан ҳамкорлик меморандуми

Бундан ташқари, 1 июнь куни компания OXYмёд дорихоналар тармоғи билан ҳамкорлик бошланганини маълум қилди. Шу тариқа, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз, 1 манзилида биринчи қўшма майдон очилди. Бундай турдаги биринчи ва ноёб ҳамкорлик ҳар икки компаниянинг ривожланиш стратегияси доирасида тузилган. OXYмёд савдо жуфтлигини яратиш учун идеал ҳамкорга айланди, чунки шерикларни танлашда чакана савдо тармоғи ҳар доим бренднинг миссиясига мос келадиганларни танлашга интилади.

Бу ҳамкорликка мижозларга ёрдам бериш призмаси орқали қаралади. Ҳамкорларнинг якуний мақсад — мижозлар учун қулайлик — амалга ошишига ишончлари комил, чунки энди улар бир жойда ўзларининг барча истеъмолчилари эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўладилар. OXYмёд билан кучларни бирлаштириб, M Cosmetic мижозларга гўзаллик, оилавий ва уй ва фармацевтика маҳсулотларини топиши мумкин бўлган яхши харид тажрибасини таклиф қилишни мақсад қилиб қўйган, бу уларнинг вақт ва кучини сезиларли даражада тежайди.

M Cosmetic барча мижозларига кўрсатган ёрдами ва ишончи учун чин дилдан миннатдорчилик билдиради. Уларнинг танлови ва фидойилиги компанияни янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга ундайди.

«M Cosmetic — сизнинг экспертингиз. Гўзаллик, оила ва уй учун».


M Cosmetic — юриш масофасидан гўзаллик ва соғлиқ учун маҳсулотлар сотиладиган халқаро дрогери дўконлар тармоғи. Биринчи дўкон 2022 йил 26 апрелда очилган. 2023 йилдан бошлаб чакана савдо тармоғи Ўзбекистон ҳудудларида ривожлана бошлади. Айни пайтда тармоқ Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида жойлашган 100 та савдо шохобчаларини бирлаштирган. M Cosmetic ассортименти 8000 дан ортиқ машҳур кундалик товарларни ўз ичига олади: декоратив ва терини парвариш қилиш учун косметика, парфюмерия, маиший кимё ва уй-рўзғор буюмлари, шахсий парвариш ва гигиена воситалари, болалар учун маҳсулотлар ва уй ҳайвонлари учун буюмлар.

Сайт: mcosmetic.uz
Facebook: fb.com/Mcosmetic.uzb
Instagram: @mcosmetic_uz
Telegram: t.me/mcosmeticuz
YouTube: MCosmetic_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.