Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Республика ҳудудининг катта қисмида 32−35 даража иссиқ атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво 37−39 даражагача исийди.

16−18 июнь — Қурбон ҳайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида 36−39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40−41 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17−18 июнь кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9−14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда 14−15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 32−35 даража бўлади.

16−18 июнь кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35−38 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади.