Жиззах вилояти Пахтакор туманида 13 июнь куни Cobalt ва Nexia автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

ЙТҲ туман ҳудудидан ўтувчи 4R-35 автомобиль йўлида содир бўлган. Nexia ҳаракат вақтида чапга бурилиш мақсадида тўхтаганида унга қаршисидан келаётган Cobalt урилган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси туман марказий касалхонасининг травматология бўлимига ётқизилган.