17 июнь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Nexia 2 автомашинаcи Жанубий Мирзачўл каналига қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи кўприкдан ўтиш чоғида бошқарувни йўқотган ва автомобиль чап йўналишдаги кўприк тўсинларини бузиб ўтиб, сувга қулаган. Ҳайдовчидан ташқари салонда яна тўрт киши бўлган.

Вилоят Фавқулодда қутқарув гуруҳи ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчининг жасадларини ҳамда машинани топиб, сувдан олиб чиққан. Ҳозирда 1 нафар йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.