Сиёсат

дайжест

«Ўзэнергосотиш» компаниясига раҳбарлар тайинланди

«Ўзэнергосотиш» компаниясига Жаҳонгир Обиджонов раис, Шоҳруҳ Карабаев эса унинг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди. Ташкилот ўз ишини 1 июлдан бошлайди ва электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ҳамда сотиш функциясини бажаради.


Иқтисодиёт

дайжест

Давлат монополияларининг хусусий монополияга айланиши риски бор — Фаррух Карабаев

Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев янги ўйинчиларнинг кириб келишидаги тўсиқларни олиб ташлаш орқали ички бозорларни очишга чақирди. Унинг айтишича, самарасиз давлат корхоналарининг улушлари хусусий компаниялар қўлига ўтганда, монополиянинг янада ёмонроқ версияси юзага келиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистонда заргарлик саноати ускуналарига божхона божи ва ҚҚСнинг ноль ставкаси белгиланиши мумкин

Президентга Ўзбекистон заргарлик саноатини ривожлантириш, жумладан, ҳунармандлар учун имтиёзларни ЯТТларга ҳам қўллаш, асбоб-ускуналар учун божхона божини ноль қийматда белгилаш, шунингдек, заргарлик буюмларини АҚШга GSP тизими асосида экспорт қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.


Жамият

дайжест

Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларига жинсий зўравонлик қилган эркак ушланди

Қозоғистонда эркак ўз васийлигидаги ўзбекистонлик қиз жиянларига жинсий зўравонлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди. Ҳозирда 12 ва 17 ёшли қизларга васий тайинлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.


дайжест

Иш ҳафтаси охиригача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат 34−39 даража, баъзи ҳудудларда +41 даражагача иссиқ бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шунингдек, чанг-тўзонли шамоллар эсиши этимоли бор.


дайжест

Жиззахда фуқарони АҚШга юборишини айтиб, Африкага жўнатган шахс ушланди

Жиззах шаҳрида фуқарони 14 300 доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, Жанубий Африкага жўнатган шахс ушланди. У Африкада чорасиз қолиб кетган фуқаронинг вазиятини ўнглаш учун яна 6700 доллар олаётган пайтда қўлга олинган.


дайжест

Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди

Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Уларнинг кичиги воқеа жойида ҳалок бўлди, каттаси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


дайжест

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда сезилди

Қирғизистонда соат 17:09 да содир бўлган зилзила кучи Наманган вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл). Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.


дайжест

Ўзбекистондаги олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг маошини сентябрдан ошириш таклиф этилди

Президент таълим сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.


дайжест

Нукусда профилактика инспектори кекса фуқаронинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди

Қорақалпоғистонда профилактика инспектори ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фуқарони мажбуран шифохонага жойлаштириб, унинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди.


дайжест

Қорақалпоғистонда боғча тарбияланувчилари ЙТҲга учради, жароҳатланганлар бор

Беруний туманида ўнлаб боғча болаларини олиб кетаётган Nexia ЙТҲга учради. Икки бола (6 ва 3 ёш) туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ва уларнинг соғлиғи жойида экани билдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

«Ҳиндистоннинг барча дориларига нисбатан импорт чеклови ўрнатиш керак». «Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги апелляция суди тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги судда Сардор Кариев адвокатлари Marion Biotech «бозорни йўқотмаслик учун» таркибида заҳарли моддалар бўлган арзон пропиленгликолдан фойдалангани ҳақидаги ўрганишларини тақдим этди. Болалар ўлимига айнан заҳарли пропиленгликол сабаб бўлганди. «Газета.uz» репортажи.


дайжест

РФга кириш ва «Шереметьево» орқали транзит ўтишда ўзбекистонликлар узоқ текширувларга дуч келмоқда — элчихона

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси РФга киришда ёки Москванинг «Шереметьево» аэропорти орқали транзит ўтишда кўпга чўзилаётган текширувлар туфайли фуқаролардан қийинчиликлар юзага келаётганига доир мурожаатлар кўпайганини билдирди. Элчихона вазиятга ойдинлик киритиш учун РФ ТИВга мурожаат юборди.


Жаҳон

дайжест

Саудия Арабистонида Ҳажга борган камида 550 зиёратчи жазирамадан вафот этди

Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида жазирама туфайли камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. 17 июнь куни Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилди.


дайжест

Германия афғонларни Ўзбекистон орқали депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Bloomberg

Германия ҳукумати Ўзбекистон билан Германиядан афғон қочқинларини депортация қилиш имконини берувчи келишувни тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзмоқда Bloomberg. Бундай келишув Берлинга «Толибон» билан бевосита келишувлардан тийилиш имконини беради.


дайжест

Россия ва КХДР стратегик шерикчилик тўғрисида шартнома имзолади

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолади. Ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз қилинганда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!