Жиззах шаҳрида фуқарони АҚШга юборишини айтиб, Жанубий Африкага жўнатган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шаҳарнинг Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилган. Унда ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманининг Хайробод маҳалласида яшовчи А.Я. Америкага ишлашга юборишини айтиб, 14 300 доллар олгани, лекин фарзандини Жанубий Африкага жўнатганини билдирган.

Аризачи ўғли Африкада чорасиз қолиб кетгани, ўз навбатида А.Я. ундан вазиятни ўнглаш учун яна 6700 доллар талаб қилаётганини айтган. Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, 6700 доллар олган А.Я. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.