Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Кундузги ҳаво ҳарорати 34−39 даража иссиқ атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41 даражагача бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

Текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида кечга томон ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади, айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши этимоли бор.

Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон момақалдироқ бўлиши, шаҳарнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20−25, кундузи 35−38 даража иссиқ бўлади.

Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 12−14 м/с гача кучаяди.