11 июнь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 17:09 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,2. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда.

Ҳодиса кучи Наманган вилоятидаги туманларда, жумладан, Янгиқўрғон (2−3 балл), Косонсой ва Чуст туманларида (2 балл) сезилди.

Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.