Сиёсат

дайжест

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлар жаримага тортилади

Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.


дайжест

Сенат ялпи мажлиси 21 июнда бўлиб ўтади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида киберхавфсизлик ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилади. Сенаторлар Жиноят кодекси ва МЖТКга наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашишга қаратилган қўшимчаларни ҳам муҳокама қилади.


Иқтисодиёт

дайжест

Айни вақтда Ўзбекистонда ноткоин билан қонуний савдо қилиш имконсиз — ИЛМА

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда айни вақтда ноткоин криптоактиви билан қонуний тарзда савдо қилиш имконияти йўқлигини маълум қилди. Агентлик лицензияга эга хизмат провайдерларига ўз савдо саватларига янги чиққан, оммалашаётган криптоактивларни ҳам қўшиш бўйича таклиф берган.


Жамият

дайжест

Тошкентда юзини аниқлаб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди

Тошкентдаги «Чорсу» бозори олдида қора рўмол кийган, шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсиб юрган 22 ёшли йигит ушланди. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилди.


дайжест

UzAuto Motors 21 июнь куни Cobalt учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун контрактацияни очади. Компания шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кунида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.


дайжест

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда 20−24 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.


дайжест

Мирзо Улуғбек туманининг бир қисми электр таъминотидан вақтинча узилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги саккизта маҳалла пайшанба куни соат 9:00 дан 17:00 гача электр таъминотисиз қолади.


дайжест

Тошкент вилояти тоғларида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Бўстонлиқ туманидаги тоғларда адашиб қолган тўрт нафар фуқарони пастга туширишга ёрдам берди.


дайжест

Тошкентда 20 ёшли йигит Бўрижар каналида чўкиб вафот этди

Жаҳон тиллари университетининг 20 ёшли талабаси Бўрижар каналида чўкиб вафот этди. У курсдошлари билан чўмилмоқчи бўлган, бироқ сув оқими тезлиги ҳамда совуқ бўлгани оқибатида оқиб кетган.


дайжест

Тошкент вилоятида чегарадан салкам 2 млрд сўмлик заргарлик буюмларини олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан чегарада умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1696 грамм заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган икки шахс ушланди.


дайжест

Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркак қутқарилди

ФВВ ходимлари пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидан ўтган Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркакни қутқарди. У балиқ овига боргач, сувга тушиб кетган оёқ кийимини олмоқчи бўлган ва мувозанатни йўқотиб, ўзи ҳам оқиб кетган.


дайжест

Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларини аниқлади. Хусусан, бир ҳолатда Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан 25 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди.


дайжест

Япония Қашқадарёдаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик жиҳозларни топширди

Япония ҳукумати дастури доирасида Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик тиббиёт жиҳозлари топширилди. Кўз жарроҳлиги учун факоэмулсификатор, ультратовуш диагностик ускунаси, видеоэндоскоп, жарроҳлик аспиратори шулар жумласидан.


дайжест

Ўзбекистон ХМТнинг оилаларнинг ишлаётган аъзолари учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг оилавий мажбуриятларга эга ишчилар — эркаклар ва аёллар — учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди.


дайжест

Президент Тошкентдаги Inno технопарки фаолияти билан танишди

Президентга 10 та ОТМ ҳузурида олий муҳандислик мактаблари очиш режалари тақдим этилди. Уларда икки йиллик амалий магистратура дастурлари йўлга қўйилади — биринчи курсда талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштирса, иккинчи курсда уларни корхоналарда синовдан ўтказади.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 62-ўринга чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 2 поғона юқорилаб, 62-ўринни эгаллади. Осиёда эса ҳамон 8-ўринда.


дайжест

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Олимпиадада илк бор 5 спортчи билан қатнашади

Ўзбекистонлик таэквондочилар Париждаги Олимпиада ўйинларида 5 киши бўлиб қатнашади — Никита Рафалович сўнгги йўлланмага эга чиқди. Бу ХОҚнинг нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатида таэквондочилар қайд этилмагани билан боғлиқ. Шу вақтгача Ўзбекистонда 4 дан ортиқ йўлланма бўлмаган.


Жаҳон

дайжест

АҚШдаги юз минглаб ҳужжатсиз иммигрантлар мамлакат фуқаролигига қабул қилиниши кутилмоқда

АҚШ фуқаролари билан оила қурган ҳамда мамлакатда камида 10 йил яшаган ноқонуний иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириши мумкин. Янги дастур 500 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши кутилмоқда.


дайжест

Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Nvidia Microsoft ва Apple`ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг бозор қиймати рекорд даража — 3,335 трлн долларгача кўтарилди. Nvidia қийматининг тез ўсиши инвесторларнинг сунъий интеллект технологиялари ривожланиши бўйича оптимизми билан боғлиқлиги айтилмоқда.


дайжест

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати чоғида ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди — France-Presse

Саудия Арабистонида ҳаж вақти жазирама иссиқда ҳалок бўлганлар сони 1000 нафардан ошди, уларнинг ярмидан кўпи рўйхатдан ўтмаган зиёратчилардир, дея хабар бермоқда France-Presse (AFP) агентлиги.


дайжест

Евроиттифоқ Россияга қарши 14-санкция пакети бўйича келишиб олди

Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакети юзасидан келишиб олди. Янги чекловлар Россия энергетика секторига таъсир қилади ҳамда учинчи мамлакатлар, жумладан, Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги ўнлаб компаниялар билан савдони чеклайди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!