Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига чиқиб, адашиб қолган тўрт нафар фуқарога ёрдам берди. Бу ҳақда 19 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

фвв

Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаролар «Кичик Оқсой» тоғининг, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда эканликлари аниқланиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

фвв

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.