20 июнь куни соат 9:00 дан 17:00 гача Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги саккизта маҳаллада электр таъминотида узилишлар бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» корхонаси.

Булар Алишеробод, Изҳодкор, Геофизика, Геологлар, Сарбон, Темурийлар, Чингелди, Иктидор каби маҳаллалардир.

Хабарда таъкидланишича, ўчириш электр тармоқларида таъмирлаш ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари режалаштирилган вақтдан олдин бажарилиши мумкин.