Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Қ.Н. (аёл) ижтимоий тармоқ орқали танишган М.М. (аёл) унинг ишончига кириб, ўзининг 2 нафар боласини (2024 йилда туғилган 2 ойлик гўдак ва 2022 йилда туғилган ўғил болалар) ташлаб кетганини билдириб Болалар омбудсманига мурожаат қилди.

У М.М. 45 кун аввал ташлаб кетган болаларни ўзи боқиб келаётгани, шу муддат ичида она бирон марта ҳам болалардан хабар олмаганини баён этган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Икки вояга етмаган болалар уйига (3 ёшгача болалар учун умумий типдаги) вақтинча жойлаштирилган.

«Ҳозирда М.М. билан алоқа ўрнатилган бўлиб, унинг қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмагани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда», — дейилади Болалар омбудсмани хабарида.