1 августга қадар Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчаси (Тошкент ҳалқа йўли) кенгайтирилиши муносабати билан Буюк Турон кўприги (Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги) ўрнида айланма йўл ташкил этилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги маълум қилди.

Автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида чорраҳаларга махсус светофорлар ўрнатилди.

Маълумот учун, Темур Малик кўчасининг йўл ўтказгич остидаги қисми тўрт тасмали олти қаторга кенгайтирилмоқда. Унинг четида жойлашган хусусий уйларни бузиб, улар ўрнида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш режа қилинган.