Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар қилди.

Олимжон Умаров Миллий университет (2007) ва Жанубий Кореянинг Сонгюнгван университетини (2017) тамомлаган. 2006−2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида турли лавозимларда ишлаган. 2012 йилда ЎзМАА Ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари бўлимига раҳбарлик қилган. 2012−2017 йилларда вазирликнинг АКТ департаментини бошқарган.

2020 йил май ойида ҳукумат раҳбари маслаҳатчиси лавозимига тайинланган, 2021 йил ноябрь ойида лавозимидан озод этилганди. Ўша вақтда истеъфо сабаби ошкор этилмаган. «Нигоҳ» каналида 2021 йил 3 ноябрь куни Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаш билан боғлиқ воқеа сабаб бўлгани ҳақида таъкидлаган.