Аввалроқ Бекобод туманида укасининг суд мажлисида жанжал кўтариб, ИИБга олиб кетилган эркаклардан бири вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ака-укага нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолатини ўрганилаётганини маълум қилди. Вакил берган расмий изоҳда ака-ука ИИБ биносига мажбурий олиб кетилгани ҳақида гап боради.

Омбудсман ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатлари очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда.

Келтирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия билдирди. Воқеа бўйича Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати юборилди, дейилади хабарда.