20 июн куни Жавлонбек Ойбекович Умарходжаев Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақдаги қарор компаниянинг ягона акциядори — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинди, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

2023 йил август ойидан буён Жавлонбек Умарходжаев бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилиб келаётганди.

У меҳнат фаолиятини 2008 йилда Uzbekistan Airways`да бошлаган. 2009−2018 йилларда компаниянинг авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган.

2018−2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва «Тошкент-Шарқ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича техник директор лавозимларида ишлаган.

2021−2023 йилларда Uzbekistan Airports бошқаруви раисининг эксплуатация бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.