23 июнь куни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда бош вазир матбуот хизмати.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг, президент ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

мўғулистон

мўғулистон

мўғулистон

Эслатиб ўтамиз, ташриф муносабати билан Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради.